Ўзбекистонни тарк этган зобит Қозоғистонда амалдор бўлди

Қозоғистон Халқ Қаҳрамони Қайрат Умбетов мамлакат Миллий гвардияси бош қўмондони ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Polisia.kz.
Қайрат Умбетов Қарағандадаги ҳарбий машғулотда беҳосдан думалаб кетган гранатани танаси билан ёпиб бир аскарнинг ҳаётини сақлаб қолганди. Натижада полковник елкаси ва ўнг оёғи тиззаси пастки қисмидан жароҳатлар олган. Бу хизматлари учун «Олтин Юлдуз» ва «Отан» ордени, «Халқ Қаҳарманı» унвони билан тақдирланганди.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги сайтида Қайрат Умбетов 1977 йил 10 сентябрда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида туғилгани кўрсатилгани кўрсатилган. Отаси Жарилқосин Сутибаевич СССР ички қўшинларида хизмат қилган.
1994 йилда Умбетов Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртининг қўмондонлик-тактика факултетига ўқишга кирди. Ўқишни тамомлагач, Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги ҳаво ҳужуми бригадасининг биринчи десантчилар баталонида хизмат қилган.
2001 йилда Қайрат катта лейтенант сифатида Ўзбекистонда нафақага чиқиб, Қозоғистонга кўчиб ўтган, Сўнгра Қозоғистон ички қўшинларида хизмат қилишни давом эттирди. Бугунги кунда Қайрат Умбетов полковник унвонига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter