Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг энг «кекса» ва «ёш» ҳудудлари аниқланди

Ўзбекистоннинг энг «кекса» ва «ёш» ҳудудлари аниқланди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумот беришича, Ўзбекистонда 2025 йил 1 январ ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.

Аҳолининг ўртача ёш кўрсаткичи бўйича «энг кекса» ҳудуд — Тошкент шаҳри (32,6 ёш), «энг ёш» ҳудудлар — Қашқадарё (27,6 ёш) ва Сурхондарё (27,3 ёш) вилоятлари.

Аҳолининг ўртача ёши ҳудудлар бўйича қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 32,6 ёш

Бухоро вилояти — 30,9 ёш

Тошкент вилояти — 30,8 ёш

Навоий вилояти — 29,9 ёш

Фарғона вилояти — 29,8 ёш

Қорақалпоғистон Респ. — 29,5 ёш

Андижон вилояти — 29,3 ёш

Хоразм вилояти — 29,3 ёш

Наманган вилояти — 28,8 ёш

Сирдарё вилояти — 28,5 ёш

Самарқанд вилояти — 28,3 ёш

Жиззах вилояти — 28,2 ёш

Қашқадарё вилояти — 27,6 ёш

Сурхондарё вилояти — 27,3 ёш

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг