Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг энг ёш депутати Риштондаги халқ кутубхонаси борасида депутатлик сўрови юборди

Ўзбекистоннинг энг ёш депутати Риштондаги халқ кутубхонаси борасида депутатлик сўрови юборди

Фото: Халқ демократик партияси ахборот хизмати

Риштонлик тадбиркор Дилшод Болтабоев «Фейсбук»даги саҳифасида туман Деҳқон бозори МЧЖ томонидан бозор ҳудудида қурилган халқ кутубхонани 10 кун муддатда бозор ҳудудидан кўчириш юзасидан огоҳлантириш хати келганлиги маълум қилган эди.

Халқ демократик партияси сайтида хабар берилишича, яқинда халқ депутатлари Риштон туман кенгашидаги бўшаган ўринлар учун бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозониб, юртимиздаги энг ёш депутат бўлган Шохруҳ Ўктамов мазкур масалани тўлиқроқ ўрганиш ва ижобий ечим топиш мақсадида бозор маъмуриятига депутатлик сўрови юборган.

Депутат сўровида кўчириш муддатини узайтиришни сўраган.

Фото: Халқ демократик партияси

Ёш депутатимизнинг мақсади муддатни узайтириш ва Риштон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масалини олиб чиқиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг