«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари иши судга оширилди
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг собиқ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқовга нисбатан жиноят иши судга оширилди.
У Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги)нинг қатор қисмлари бўйича айбланмоқда.
Ушбу иш доирасида Сидиқов билан бирга Enter Engineering Pte. Ltd, Eriell Management ва «Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбар ходимлари ҳам бўлган жами 9 нафар шахс судланмоқда.
Баҳодир Сидиқов 2026 йил январ ойида ушланганди.
Аввалроқ Давактив собиқ раҳбари иши ҳам судга оширилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter