Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» ушбу ҳафтадаги об-ҳаво маълумотини тақдим этди

«Ўзгидромет»  ушбу ҳафтадаги об-ҳаво маълумотини тақдим этди

Фото: Xabar.uz

Янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди. 

Бугун юқори циклон таъсири ҳисобига марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади.

Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 23-28° ни ташкил этади, бу ушбу кун иқлимий меъёридан 4-6° га пастдир.

21-22 июнда циклон таъсири кучсизлашади, аммо марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

20-22 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб 34-39° ни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг