«Ўзгидромет» янги ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёз фасли каби қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб чоршанба кунига келиб кундузи 30-33° гача кўтарилади, бу иқлимий меъёрдан 8-10° га юқори бўлади.
4-5 апрелга шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида республика бўйича юқори ва ўрта қават булутлари кузатилади, аммо қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда 7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 23-28° гача бироз пасаяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter