Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

O‘zLiDeP депутатлари Миришкор ҳокимини «эгаллаб турган лавозимига номуносиб» деб топди

O‘zLiDeP депутатлари Миришкор ҳокимини «эгаллаб турган лавозимига номуносиб» деб топди

Фото: O‘zLiDeP

Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши ўтказилган. 

Ушбу йиғилишда  туман ҳокими, партиядан туман кенгашига сайланган депутат Бахтиёр Ражабов билан боғлиқ вазият муҳокама этилди, дейилади партия матбуот хизмати хабарида. 

«Ҳокимнинг ушбу хатти-ҳаракати инсон шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовуз сифатида баҳоланди. Депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан бундай ҳатти харакатлари билан Б.Ражабов нафақат Қашқадарё вилояти номига, балки туман кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат сифатида партия номига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганлигини алоҳида таъкидладилар. O‘zLiDeP раҳбар ҳар ишни қонун доирасида бажариши, агар ҳокимнинг қонуний талабини бажармайдиганлар бўлса, уларга ҳақоратлаш, шахсиятига тегиш йўли билан эмас айнан қонун доирасида чора кўриши лозим деб ҳисоблайди. Бу каби ҳолатларни эса кескин қоралайди. Зеро, бугунги кун ҳокими ўз иши билан, сўзи билан, хулқ-атвори билан барчага ўрнак бўлиши шарт. Шиддат билан кечаётган ислоҳотлар шуни талаб этади. Энг муҳими, ҳеч ким ўз ҳатти-харакатлари билан ислоҳотларга соя солиши мумкин эмас, бундайларга сафимизда ўрин йўқ!»-, дейилади баёнотда. 

Депутатлар Б.Ражабов  эгаллаб турган лавозимига мутлақо нолойиқ деб ҳисоблашларини ва туман хокими билан боғлиқ масалани туман сессиясида кўриб чиқиш учун киритиш таклифларини ўртага ташлаган.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль кунги йиғилишда Б.Ражабов маҳаллалар раисларини жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев ҳам ҳодиса ҳақида гапириб, Ражабов вилоят обрўсига доғ туширганини таъкидлаган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг