Патент учун имтиҳонларни Ўзбекистонда топшириш мумкин
Россия Федерацияси ҳудудида қонуний яшаш ва ишлаш истагида бўлган чет эл, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Россияда ишлашга рухсатнома (патент) олиш жараёнларида рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихи бўйича имтиҳондан ўтиш жорий этилган.
Қайд этилишича, Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги республиканинг барча ҳудудларида жойлашган ўқув марказларида рус тилига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган.
«Сиз ушбу курсларда ўқиш давомида рус тилини ўрганиш билан бирга, Россияда патент олиш учун керак бўлган махсус сертификатни қўлга киритишингиз мумкин», дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter