Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳавосидаги зарарли моддалар сабаб муҳим тавсиялар

Пойтахт ҳавосидаги зарарли моддалар сабаб муҳим тавсиялар

Фото: Xabar.uz

Санэпидемқўмита майда РМ-2.5 дисперс заррачаларининг инсон саломатлигига таъсири ва унинг салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган тавсияларини маълум қилди.

Соч толасидан 40 баробар кичик майда РМ-2.5 заррачаси ўпка капилярлари орқали тизимли қон оқимидаги органлар тўқима хужайраларига бевосита таъсир кўрсатади.

Атмосфера ҳавосида кўп муддат РМ-10 ва РМ-2.5 заррачаларининг юқори концентрацияси яллиғланиш, канцерган, тератоген, ситотоксик таъсирларга эга бўлиб, аллергопатологиянинг ривожланиши ва инсон умр кўриш даврийлигини камайтиришга ҳисса қўшади.

Унинг салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган тавсиялар:

- хона ва иншоот ичидаги чанг ўтирадиган сирт юзаларини тез-тез нам латта билан артиб туринг, хавф юқори пайтда нам сочиқлар осиб чиқинг;

- дерезаларни ёпиқ ҳолда сақланг, айниқса кечаси ва тонг муддатларда ойна ва эшикларни зичлаб ёпинг;

- кўпроқ сув ичинг;

- очиқ ҳавода ҳаракатланишдан тийилинг;

- тез-тез душ қабул қилинг, айниқса ташқаридан уйга киришда;

- оғиз ва бурун бўшлиқларини тузли эритма билан ювинг, чайинг;

- нафас олиш тизими касаллиги бор беморлар тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва уни 2 соатда алмаштиришлари зарур

- кўзларни ювиб туринг.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетмоқда. Бугун, 17 январ ҳолатида ҳам ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқорилигича қолди. Шунингдек, пойтахт ҳокимлиги ҳолат юзасидан тегишли дастур ишлаб чиқаётгани маълум бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг