Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлик сайловига қанча пул сарфланиши маълум қилинди

Президентлик сайловига қанча пул сарфланиши маълум қилинди

Президентлик сайлови харажатлар сметаси 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида тасдиқланди.

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида Сайлов кодекси талабларига риоя қилинган ҳолда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида тасдиқланди. 

Мазкур маблағ аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга кам. Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг