Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура кўчада валюта алмаштирганларни ушламоқда

Прокуратура кўчада валюта алмаштирганларни ушламоқда

Фото: Прокуратура департаменти.

Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро О.Ғ. фуқаро М.Ш.дан 330 минг Россия рублини 51,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Чимбой тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Б. ва Б.А. фуқаро М.Х.га 4 000 АҚШ долларини 50,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Амударё тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.Е. фуқаро М.Х.дан 3 600 АҚШ долларини 44,850 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг