Қашқадарёда 3-босқичдан ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилмоқда.
Унда фуқаро Ғ.Ч. фуқаро Н.О.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистондаги университетлардан бирида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб, Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб, кейинчалик давлат олий таълим муассасасига кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter