Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатарда ишлашга йўл очилади

Қатарда ишлашга йўл очилади

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–18-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг