Қидирувдаги икки шахс қўлга тушди
Тошкент ҳудудида жиноят содир этишда гумонланиб қидирилаётган икки нафар номаълум шахс қўлга тушди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
«Юнусобод туманида содир этилган жиноятда алоқадорликда гумон қилинаётган 2 нафар фуқаронинг шахси аниқланиб, ушландилар. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Уларнинг қаердалигини аниқлашда ёрдам берган ва ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган барча фуқароларга миннатдорлик билдирамиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас