Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қизил китоб»нинг яралиши тарихи

«Қизил китоб»нинг яралиши тарихи

Бугунги кунда дунёни «Қизил китоб»сиз тасаввур этиш қийин. Юзлаб турлар йўқолиб кетаётган бир вақтда «Қизил китоб»нинг қадри жуда билиниши муқаррар. Гарчи инсон факторининг табиатга таъсири тобора ортиб бораётган бўлса-да, «Қизил китоб» ҳайвонот ва наботот турларини сақлашда катта ўрин тутишини ҳам инкор этмаслик лозим. Хўш, бу китоб қандай дунё юзини кўрган эди?

1948 йилда унча катта бўлмаган Фонтенбло шаҳрида (Париж яқинида) ўтказилган халқаро конференцияда табиатни ва табиий ресурсларни асраш халқаро иттифоқи (ТРАИ) ташкил этилди. ТРАИ олдига қўйилган асосий вазифалардан бири йўқолиб кетиш арафасида бўлган, инсон ёрдамига муҳтож ва қутқариб қолиш чораларини кўриш шарт бўлган ўсимлик ва ҳайвонот турини аниқлаш бўлган.

Шу мақсадда 1949 йилда доимий қутқариш қўмитаси хизмати ташкил этилди. Унга турли мамлакатларнинг таниқли зоологлари киритилди. Бу қўмитага табиатни асраш бўйича энг обрўли мутахассислардан бири - англиялик Питер Скотт раҳбарлик қилди. Қўмита улкан ишларни амалга оширди. Унинг мақсади дунёдаги ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турлари рўйхатини тузиш ( билан) ва нима сабабдан бундай ҳолат юзага келганини тушунтириш эди. Қизил ранг – хавф белгиси. Шу сабабли Питер Скоттнинг таклифи билан рўйхат муваффақиятли тарзда Қизил китоб, деб номланди.

Қизил китобнинг илк кўринишини тайёрлаш учун 14 йиллик оғир меҳнат талаб қилинди. У 1963 йилда икки томлик китоб кўринишида дунё юзини кўрди. Ҳар бир ҳайвонот тури учун алоҳида саҳифа ажратилди ва унда қисқа шаклда айни вақтдаги ва ўтмишдаги яшаш тарзи, ҳолати, умумий сони, ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган ва қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар, тутқинда бўлган ҳайвонлар саноғи ва кўпайиши билан боғлиқ маълумотлар киритилди. Йўқолиб бораётган энг ноёб ҳайвон турлари эса қизил саҳифада чоп этилди.

Қизил китобнинг иккинчи нашри уч томдан иборат бўлиб, 1966-1971 йилларда нашрдан чиқарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг