Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қобил Дўсов судда ютқазди. Унинг адвокатлари қарордан норози

Қобил Дўсов судда ютқазди. Унинг адвокатлари қарордан норози

Қобил Дўсов.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва собиқ депутат Қобил Дўсов ўртасидаги суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди 16 ноябр куни Халқ таълими вазирлигининг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди.

Қарор мазмунига кўра, энди Қобил Дўсов ижтимоий тармоқларда ХТВга нисбатан айтган гаплари учун раддия бериши ва узр сўраши лозим.

Дўсов ва унинг адвокатлари қабул қилинган қарордан норози эканлиги ва апелляция шикояти киритишларини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилгани маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг