Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни огоҳлантирди
Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга огоҳлантириш билан чиқди.
«Сўнгги кунларда айрим телеграм каналлар Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият юритиши борасида ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни берган ҳолда, ўз журналида пуллик асосда мақолалар чиқариш ҳамда пуллик семинарларга қатнашиш хизматларини тарғиб қилмоқда.
Бунинг эвазига эса сертификат эгаларига навбатдаги аттестациядан ўтиш, тоифа ва устама олишда ёрдам бўлиши иддао қилинмоқда», дейилади вазирлик мурожаатида.
Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги бундай каналлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини, ушбу канал орқали бериладиган сертификат эса ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслигини ва Халқ таълими вазирлиги педагогларга бу каби пуллик хизматлар кўрсатмаслигини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter