Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда 148 метр баландликда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

Қўқонда 148 метр баландликда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб Қўқон шаҳрига кириб келишда, яъни Тошкент кўчасида жойлашган 148 метрли улкан иншоотга Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилди. Бу ҳақда сайтимизга мобиль-мухбиримиз Ўткирбек Ҳайитов маълум қилди.

Мазкур иншоот Қўқон шаҳар иссиқлик манбаига (ТЭС) қарашли бўлиб, байроқ иситиш қозонининг буғини чиқарувчи қувурга ўрнатилган.

Бу улкан байроқни қўқонликлар шаҳарнинг исталган нуқтасидан кўриши мумкин, айниқса, оқшомда чироқ нурлари остида ўзгача кўриниш акс этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг