Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонга бораётган фуқаролар огоҳлантирилди

Қозоғистонга бораётган фуқаролар огоҳлантирилди

Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирди

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

Шунингдек, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.

Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, ишончли ва хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралган. 

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида 6 ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг