Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди – бу унинг умрини қисқартиради
29 ноябрь, якшанба куни Қуёш сўнгги уч йил ичидаги энг кучли чақнашни бошдан кечирди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Физика институти Қуёш рентген астрономияси лабораторияси олимлари хабар қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Қуёшдаги бу ёнғинга М4.4, яъни мумкин бўлган беш даражадан тўртинчиси берилганлиги таъкидланган.
«Сўнгги марта Қуёшда бу ва ундан улкан алангаланиш фақат 2017 йилнинг кузида қайд этилган», - дея таъкидлади лаборатория.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, портлаш Қуёшнинг Ерга қарама-қарши томонида содир бўлганлиги сабабли портлашнинг ҳақиқий кучи ерга қаттиқ таъсир қилмаган.
Қуёшнинг бу каби масса йўқотиб бориши унинг умрини қисқаришига олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter