Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика бўйлаб барча солиқчиларнинг даромадларини декларациялаш тизими ишлаб чиқилган

Республика бўйлаб барча солиқчиларнинг даромадларини декларациялаш тизими ишлаб чиқилган

Давлат солиқ хизмати ҳар бир ходимининг даромадларини декларация қилиш тизими ишлаб чиқилган.

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пулатов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов иштирокидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш маросимида маълум қилинди.

Тадбир доирасида мазкур платформа тақдимоти ҳам ўтказилган. Қайд этилишича, айни пайтда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида даромадларни декларация қилиш механизмини жорий этиш бўйича эксперимент синов тариқасида амалга оширилмоқда. Пилот лойиҳа якунларига кўра, ушбу тизим босқичма-босқич бутун республика бўйлаб жорий этилади.

Қўмита хабарида, икки идора ўртасида имзоланган Меморандум коррупциянинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни мустаҳкамлаш, солиқ органлари фаолиятининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий ички назорат механизмларини жорий этишга қаратилгани таъкидланади.

Шунингдек, рақамли технологияларни, жумладан сунъий интеллект асосидаги ечимларни кенг қўллаш, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорлик сиёсатини изчил ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбир иштирокчилари томонидан барқарор коррупцияга қарши муҳитни шакллантириш, ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш ва хизмат одоби қоидаларини кучайтириш юзасидан аниқ таклифлар билдирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг