Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда вафот этган ўзбекистонликнинг оила аъзоларига товон пули ундириб берилди

Россияда вафот этган ўзбекистонликнинг оила аъзоларига товон пули ундириб берилди

Россияда бахтсиз ҳодисада қурбон бўлган ўзбекистонликнинг оила аъзоларига компенсация ундириб берилди

Фуқаро М.К.Тўйчиев фарзанди М.М.Тўйчиевнинг Россия Федерациясида иш жойида (АО «ОПИТНИЙ ЗАВОД ГИДРОМОНТАЖ») содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этганлиги ҳолати бўйича компенсация пулини ундириб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаати юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси ҳузуридаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш Маркази томонидан фуқарога компенсация пулини ундириб бериш тўғрисида Россия Федерацияси Пенсия ва ижтимоий суғурта фондига мурожаат қилинди.

Бироқ, ташкилот томонидан суғурта пулларини тўлаб бериш рад этилди.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат бўйича Наро-Фоминск прокуратурасига шикоят хати юборилди. Натижада, прокуратура томонидан ташкилотнинг суғурта пулини тўлаб беришни рад этганлиги ҳолати ноқонуний деб топилиб, масъул шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритилди,  дейилади Миграция агентлиги хабарида. 

Кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам натижасида, Россия Федерацияси Пенсия ва ижтимоий суғурта фондидан марҳум М.М.Тўйчиевнинг оила аъзоларига жами 1 млн. 375 минг рубль (15000АҚШ доллари) миқдорида суғурта пули ундириб берилди. Бундан ташқари, марҳум М.М.Тўйчиевнинг турмуш ўртоғи Х.Тўчиевага иш топгунига қадар ҳар ойлик, 2 нафар вояга етмаган фарзандларига вояга етгунга қадар ҳар ойда суғурта пули тўланишига эришилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг