Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева: «Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, янги марраларга эришишимиз мумкин»

Саида Мирзиёева: «Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, янги марраларга эришишимиз мумкин»

Фото:«Facebook»

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Фейсбукдаги саҳифасида президентининг бешта ташаббуси доирасида амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида қилинаётган ишлар хусусида маълумот берди. 

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббуси бўйича дастурни амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида Дастурларни бошқариш офиси (ДБО) ташкил этилди. Унинг асосий мақсади Имплементация стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. Стратегиянинг биринчи версияси тайёр, мен уни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этаман.

Фото:«Facebook»

Маълумки, Президентимизнинг бешта ташаббуси аввало ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларини кўзлаб илгари сурилган. Бу иш ҳамжиҳатликда қилинсагина самарали бўлишига ишонаман, зеро, саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, янги марраларга эришишимиз мумкин. Шунинг учун ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш етакчилар ва умуман фаол, ўз юртининг тараққиётига бефарқ бўлмаган фуқароларни Бешта ташаббусни рўёбга чиқаришда иштирок этишга чақираман» деб ёзади Мирзиёева.

Стратегиянинг ишчи версияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Таклифларни изоҳларда қолдириш ёки қуйидаги почта манзилига йўллаш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг