Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Самарқанд марказини кўчирамиз» — Президент

«Самарқанд марказини кўчирамиз» — Президент

Архив фото

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд марказидаги маъмурий бинолар Гулобод массивига кўчирилади. Шаҳар маркази эса тўлиғича туризмга ажратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар йиғинида маълум қилиб ўтди.

— Самарқанд қадимий шаҳар. Бу ерга туристлар қадимий обидаларимизни томоша қилиш учун келади. Аммо уларга етарлича шароит мавжуд эмас.

Шу сабабли маъмурий биноларни Гулободга кўчирамиз. Шаҳар маркази эса тўлиқ туристларга ажратилади. Бу ерда машина ҳам юриши мумкин эмас, фақат сайёҳлар сайр қиладиган, тарихий обидаларимиздан баҳра оладиган жой бўлиши керак. Самарқандда туризмни ривожлантирамиз. Шунча йўл босиб, Регистонни кўриш учун келган одам машиналар орасида қолиб кетмаслиги керак, — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг