Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрта туғруқ ҳолатлари асосан Самарқанд ва Қашқадарёга тўғри келмоқда

Эрта туғруқ ҳолатлари асосан Самарқанд ва Қашқадарёга тўғри келмоқда

Эрта туғруқларнинг 43,1 фоизи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари Ҳамид Абдураманов маълум қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари кўра, 2020 йилда 88 та эрта никоҳ ҳолати қайд этилган. Таҳлиллар ўтган йилга нисбатан эрта никоҳлар сонининг 97,0 фоизга камайганини кўрсатди.

Бунинг асосий сабабларидан бири 2019 йил 1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тенглаштирилгани, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимлари томонидан фақат туман, шаҳар хокими томонидан никоҳ ёшини 1 йилга камайтиришга рухсат берилган никоҳлар қайд этилиши билан изоҳланади. Лекин амалиёт аксарият ҳолатларда эрта никоҳ яширин тусга эгалигини унутмаслигимиз даркор.

Таҳлиллар эрта никоҳ ҳолатлари асосан Ургут, Самарқанд, Пастдарғом, Каттақўрғон, Денов, Шаҳрихон туманлари, Наманган, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида кўп қайд этилганини кўрсатди.

2020 йилда 1044 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган бўлиб, 2019 йилга нисбатан 12,7 фоизга камайган. Аммо ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, эрта туғруқларнинг қарийб ярми, яъни 43,1 фоизи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари улушига тўғри келади, деди Ҳамид Абдураманов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг