Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 1,8 млрд сўмлик электр ўғирланди

Самарқандда 1,8 млрд сўмлик электр ўғирланди

Фото: Бош прокуратура.

Бош прокуратура Самарқанддаги йирик ўғирлик ҳақида маълумот берди

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.  

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “С.М.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. ва корхонага қарашли мебель цехи устаси А.Н.лар мебель цехини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган ҳолда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши оқибатида 1,8 млрд. сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.А. ва А.Н.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг