Самарқандда Жо Байден номли корхона рўйхатдан ўтказилди

Самарқандда АҚШ президенти «Joe Biden» номидаги янги корхона рўйхатдан ўтказилди, деб хабар беради «STV:НОВОСТИ» телеграм канали.
«Joe Biden» масъулияти чекланган жамияти Америка президенти Жо Байден Вашингтондаги қасамёдини қабул қилган ва Қўшма Штатларнинг 46-президенти бўлган 21 январь кунида ташкил этилган.
Корхона Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган, унга тегишли рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter