Саратонга қарши курашда қаҳванинг фойдаси аниқланди
Қаҳва саратон касаллигидаги симптомларни енгиллаштириши мумкин. Бу ҳақда «СМ-Клиника»нинг бош онкологи Александр Серяков «Известия» нашрига берган интервюсида маълум қилди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, гап фақат таркибида кофеин бўлган табиий қаҳва ҳақида кетмоқда. Шифокор АҚШнинг Миллий Онкология институти томонидан яқинда ўтказилган илмий кашфиёт ҳақида ҳам айтиб ўтган.
Таъкидланишича, қаҳванинг диққатни жамлашда, хотира, ишлаш қобилиятини ошириш ва умрини узайтириш учун фойдали эканлиги аниқланган.
«Қаҳва одамнинг тонусини, ҳиссий кайфиятини яхшилайди, айрим касалликларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу жумладан саратон касаллигига қарши курашади», — деган Серяков.
Олимлар 50 ёшдан 71 ёшгача бўлган 450 минг бемор маълумотларини ўрганишган. Маълумот йиғиш вақтида улар саратон касаллиги билан оғриган эмас. Олимлар уларнинг аҳволини ўн йил давомида мунтазам кузатган. Бу даврда уч мингга яқин одам меланома билан касалланган.
Экспертиза натижаларини ўрганиб чиқиб, мутахассислар шундай хулосага келишди: одам қанча кофе ичса, унинг меланома ривожланиш хавфи шунчалик паст бўлади. Кунига тўрт ёки ундан кўп чашка кофе ичиш бу касалликнинг ривожланиш хавфини 20 фоизга камайтиради.
Аввалроқ, британиялик олимлар қаҳва сурункали жигар касаллиги хавфини камайтириши аниқланган эди. Ҳар қандай кофе ичувчиларда сурункали жигар касаллиги ёки ёғли жигар касаллиги ривожланиш хавфи 20 фоизга кам бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter