Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони подшоҳи Ўзбекистонга ҳадя йўллади

Саудия Арабистони подшоҳи Ўзбекистонга ҳадя йўллади

Саудия Арабистони подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Ўзбекистонга 25 тонна хурмо юборди.

Ушбу ҳадя подшоҳликнинг юртимиздаги элчиси Юсуф ал-Утайбий томонидан Ўзбекистон ҳукумати, Мусулмонлар идораси, «Вақф» хайрия жамоат фонди ва Дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этилди.

Саудия томонидан дунё давлатларига хурмо ҳадя қилиш анъанага айланган. Ўтган йили  ҳам Подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази билан ҳамкорликда мамлакатимизга беғараз кўмак сифатида катта миқдорда хурмо совға қилинганди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг