Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Халқаро матбуот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг қайд этишича, сайловларда 13 963 627 нафар сайловчи иштирок этди.

Бу Ягона электрон рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 67,8 фоиздан кўпроғини ташкил этади.

Дастлабки натижаларга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун кечган сайловда:

128 округда депутатлар сайланди.

  • ЎзЛиДеП — 43  та,
  • «Миллий тикланиш» ДП — 35 та,
  • «Адолат» СДП — 21 та,
  • ХДП — 18 та,
  • Экологик партия — 11 та ўрин олишга эришди.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг