Душанбеда ўзбекистонлик сайёҳларни байрамона кутиб олишди

Тожикистонга Ўзбекистондан биринчи сайёҳлар гуруҳи ташриф буюрди. Душанбе аэропортида 15 кишидан иборат сайёҳлар гуруҳини туристик компаниялар вакиллари нон ва туз билан кутиб олишди, деб хабар берди «News.tj».

Душанбедаги «Дусти» майдонидаги Исмоил Сомони ҳайкали олдидан туристик компания вакиллари «Салом, Тожикистон» тадбирини ўтказишиб, ўз хизматлари ҳақида сўзлаб беришди.
Тожикистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси хабар қилишича, ташриф буюрган ўзбекистонликларнинг аксарият қисми Тожикистон санаторияларида дам олиш истагини билдиришган.
Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз кириш ҳақида шартнома имзолашган эди.
19 мартдан бошлаб эса – Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 30 кунгача визасиз кириб-чиқиш тартиби кучга кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter