Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Фарғона шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массиви қурилиши билан танишди

Президент Фарғона шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массиви қурилиши билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массивининг қурилиш майдонида бўлди.

300 гектарли ушбу массивда 298 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Шундан 80 таси бу йил тадбиркорлар томонидан барпо этилади.

Шунингдек, иккита умумтаълим мактаби, учта мактабгача таълим ташкилоти, тиббиёт муассасалари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, спорт мажмуаси ва масжид қурилади. 50 гектарда ташкил этиладиган кичик саноат зонаси аҳолини иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Массив ўртасидаги 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон боғи» ва сунъий кўл ташкил этилади. Ҳозирданоқ 10 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилган. Жами 21 минг туп экилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Фарғона туманининг «Янги аср», Ёзёвон туманининг «Юқори сойбўйи» маҳаллаларида ҳам «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этилади.

Жорий йилда Фарғона вилоятида жами 9 минг 429 квартирали 244 та кўп қаватли уй фойдаланишга тоширилади.

Давлатимиз раҳбари ҳудудга коммуникация тармоқлари тортиш, уйларга замонавий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Фарғона вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг