Шифокор кимлар музқаймоқ емаслиги кераклигини айтди
Музқаймоқ таркибида кўп миқдорда ёғ ва шакар мавжуд бўлиб, у диабетга чалинганларнинг соғлиғига сезиларли даражада зарар етказиши мумкин, шунингдек музқаймоқ компонентлари аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкин.
Бу ҳақда диетолог Маргарита Королева «Москва 24»га маълумот берган.
Углевод алмашинуви билан боғлиқ муаммоларга дуч келган одамлар музқаймоқдан бутунлай воз кечишлари керак. Ёғлар ва шакар туфайли семириб кетиш хавфи юқори, музқаймоқ диабетга чалинганлар учун айниқса хавфлидир.
«Шунингдек, ширинликнинг сут таркибий қисмларига ва музқаймоқнинг индивидуал таркибий қисмларига: ёнғоқ ва резаворларга тоқат қилмайдиган одамлар истеъмол қилмаслиги керак. Бундай ҳолда, иммунитет тизими аллергик реакция қўзғаши мумкин», деди шифокор.
Шунингдек, диетолог совуқда болаларга музқаймоқ бермасликни маслаҳат берди, чунки совуқ маҳсулот нафас йўллари касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter