Суяк ва тишларга зарар: шифокор қаҳвахўрларни огоҳлантирди
Қаҳвани ортиқча истеъмол қилиш тиш ва суякларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Эндокринолог Зухра Павлованинг айтишича, ичимликнинг суткалик дозаси кунига бир ёки икки чашка бўлиши керак, бу миқдор саломатлик учун хавфсиздир.
Эндокринологнинг сўзларига кўра, қаҳва таркибида озиқ-овқатдан олинадиган калцийнинг организм томонидан сўрилишини блоклайдиган танин мавжуд. Агар инсон бу ичимлик билан овқатланса, юрак ва бошқа мушакларнинг ишлаши учун зарур бўлган калций етишмовчилиги юзага келиши мумкин.
Бундан ташқари, бу паратироид гормони даражасининг ошишига олиб келади.
«Патироид гормонининг асосий вазифаси қонда етарли миқдорда калцийни таъминлашдир ва у калцийни захиралардан, яъни суяклар ва тишлардан ажратиб олишни бошлайди ва уларни янада мўрт қилади», деди мутахассис Sputnik билан суҳбатда.
Аввалроқ қаҳванинг семиз инсонлар учун фойдаси маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter