Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шодмонов ишдан кетади. Ўрнига бошқа номзод кўрилмоқда

Шодмонов ишдан кетади. Ўрнига бошқа номзод кўрилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Қонунчилик палатасида Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев номзоди кўриб чиқилиб, тасдиқланди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

А. Хаджибаев шу кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Шодмонов 2017 йилнинг февралида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида бу касаллик билан «пастга тушиб» мукаммал шуғулланмагани учун Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг