Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Совуқ ҳаво ўз таъсирини сақлаб туради — «Ўзгидромет»

Совуқ ҳаво ўз таъсирини сақлаб туради — «Ўзгидромет»

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 19-23 февраль кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво массаси ўз таъсирини сақлаб туради.

Ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража совуқ, шимолда 7-12 даража совуқ, баъзи жойларда 16 даража совуққача, кундуз кунлари 19-20 февралда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 21-23 февралда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага 2 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин.

21-23 февраль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Йўлларда яхмалак кузатилади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтимизда бугун кундузи, шунингдек 20 февралда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади. 21-23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 19-20 февралда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 21-23 февралда 0-5 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг