Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли санъаткор Шавкат Мирзаев вафот этди

Таниқли санъаткор Шавкат Мирзаев вафот этди

Устазода санъаткор, таниқли созанда ва бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессор Шавкат Мирзаев вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон халқ артисти Шавкат Мирзаев 1942 йил 10 февралда Тошкент шаҳрида туғилган.

Унинг санъатга кириб келишида отаси, машҳур созанда ва бастакор Муҳаммаджон Мирзаевнинг таъсири катта бўлган.

У 1978 йилдан бошлаб, таниқли санъаткор, ўзбек мумтоз ашулалар моҳир ижрочиси Муножат Йўлчиевага устозлик қилган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг