Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Темир дафтар»дан эҳтиёжмандларни чиқаришда рақам ортидан қувиш ҳолати кузатилган — Ҳоким

«Темир дафтар»дан эҳтиёжмандларни чиқаришда рақам ортидан қувиш ҳолати кузатилган — Ҳоким

Бугун Навойи вилояти ҳокими в.б Нормат Турсунов 2021 йилги ижтимоий-иқисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2022 йилги режалар тўғрисида депутатларга ҳисобот берди ва «Темир дафтар» бўйича амалга оширилганишлар ҳақида гапирди. АОКА томонидан ташкил этилган сафар доирасида ОАВ вакиллари ушбу кенгашда иштирок этди.

— Шу вақтга қадар «Темир дафтар»дан чиқариш бўйича рақамларга урғу бериш кузатилган. Бир марталик ёрдам берилгандан сўнг дафтардан чиқариб юбориш ҳолатлари ҳам учраган.
Шунинг учун 2022 йилда «Темир дафтар» учун бошқатдан рўйхатга олиш ишлари ўтказилади. Дафтардан чиқариш фақат бир ҳолатда — доимий иш топилиб, оила доимий даромадга эга бўлгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.

Рақамлар ортидан қуришга бир мисол келтириш мумкин — 2021 йил 1 декабрь ҳолатига «темир дафтар»даги эхтиёжманд оилалар таркибида бўлган меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 22919 нафари (99,5%) бандлиги таъминлангани кўрсатилган. Бу рақамлар олдимизда катта иш турганини кўрсатиб беради.

Уларнинг ҳар бири бошқатдан кўриб чиқилади ва дафтар учун янгидан рўйхатга олиш ишлари ўтказилади, — деди ҳоким.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг