Термизда автосалон собиқ ходими қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан «AUTO-C» МЧЖ Сурхондарё вилояти филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.
Қайд этилишича, фуқаро Ш.Д. ушбу МЧЖда колл-центр оператори вазифасида ишлаган даврида, МЧЖ муҳрига эгалик қилиб, тадбиркорлар М.А. ва Э.П.га «Damas» ва «Cobalt» русумли автотранспорт воситаларини харид қилиш учун қалбаки шартномалар расмийлаштириб бериб, уларнинг жами 226,6 млн сўмини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Текширув давомида етказилган зарарнинг 5 млн сўми қопланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter