Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг тўрт туманида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин

Тошкентнинг тўрт туманида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин

Фото: «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали

Бугун, 20 июл куни Тошкентда 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясида янги автотрансформаторни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур жараён сабаб Олмазор, Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Мутахассислар барча ишлар белгиланган техник талаблар асосида амалга оширилаётганини ҳамда электр таъминотини имкони қадар тезроқ меъёрий ҳолатга қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилаётганини билдирди.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги жазирама иссиқ туфайли мамлакат энергия тизимига босимнинг кескин ортганлиги сабабли айрим ҳудудларда электр икки соатга узилишини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг