Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига Зулфанов Анвар Зикиреевич тайинланди.
А. Зулфанов 1982 йилда туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2007 йил Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахслардан солиқ ва тўловларни бюджетга тушушини назорат ва тахлил қилиш шоъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, шоъба бошлиғи, бўлим бошлиғи, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
А. Зулфанов ушбу вазифага тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Ибрагимов Акбархон Акрамхонович Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Ибрагимов 1984 йилда туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2005 йили Ўзбекистон Миллий университети, 2009 йили Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган.
Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 2006 йил Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси Инкассация ишларини ташкил этиш шўъбаси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаган.
А.Ибрагимов ушбу вазифага тайинлангунга қадар, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter