Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда улкан салют отилди (видео)

Тошкентда улкан салют отилди (видео)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудида янги Magic City кўнгилочар боғи очилиши муносабати билан салют отилди.

Тошкентдаги Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари Magic City кўнгилочар боғининг илк меҳмонлари бўлишди.

Тошкент шаҳар ҳокими тантанали маросимда иштирок этиб, барчани пойтахтимиздаги янги маданият маскани билан табриклади ва боғни ташрифчилар учун очиқ деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Миллий боғ ҳудудида барпо этилаётган Magic City маданият ва истироҳат боғининг иккинчи босқичи доирасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида президентга маълумот берилганди.

Лойиҳа концепциясига мувофиқ боғ ҳудудида сунъий кўл ташкил этилади ва унинг атрофида мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор масканларига бағишланган тематик шаҳарча қурилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг