Тошкентнинг марказий мавзеларида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тўхтатилди

Пойтахт марказидаги Миробод тумани Амир Темур кўчасидан ўтувчи иссиқлик тармоғида авария ҳолати юзага келиши сабабли айни вақтда тезкор таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. «Тошиссиққуввати» ДУК хабарига кўра, шу муносабат билан қуйидаги манзилларда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.
— Амир Темур кўчасида;
— Содиқ Азимов кўчасида;
— Махтумқули кўчасида;
— Гулямов кўчасида;
— Шаҳрисабз кўчасида;
— Марказ-1 мавзесида;
— Марказ-2 мавзесида;
— Марказ-4 мавзесида.
Таъмирлаш ишлари якунига етказилгач иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter