Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урал ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди — Ўзгидромет

Урал ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди — Ўзгидромет

Кеча Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал (Россия) ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди.

Бугун ва эртага антициклон мамлакатимизнинг барча ҳудудларига таъсир этади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача иқлимий қийматлардан 6-8 даража паст бўлади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиққача, шимолий ҳудудларда 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 13-18 даражадан юқори бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг