Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» чегирма эълон қилди

«Uzbekistan Airways» чегирма эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Ноябр ойи «Кексалар туризми ойи» ҳисобланади. Шу муносабат билан «Uzbekistan Airways» эконом-класс (К-класс ва ундан юқори) тарифларига 25 фоиз чегирмаларни тақдим этади.

Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 2022 йилнинг 1 ноябридан 30 ноябригача амалга ошириладиган парвозларда амал қилади.

Aвиачипта харид қилиш жараёнида ёнингизда албатта паспорт ёки ID карта бўлиши лозим.

Чегирма «Uzbekistan Airways Sales» филиалида ёки авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги агентлари томонидан тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг