Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Узоқ қишлоқлар ҳам Ўзбекистон» — Президент чекка ҳудудлардаги тиббиёт ходимларига қўшимча имтиёз берилишини айтди

«Узоқ қишлоқлар ҳам Ўзбекистон» — Президент чекка ҳудудлардаги тиббиёт ходимларига қўшимча имтиёз берилишини айтди

2021 йилдан бошлаб, бошқа жойдан олис ва чекка ҳудудларга камида уч йил ишлаб бериш учун келган шифокорларга, 30 миллион сўм миқдорида бир марталик рағбат пули тўлаш, уларни хизмат уйи билан таъминлаш ёки ижара тўловини (ойига 540 минг сўм) бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларига бериладиган қўшимча имтиёзларни маълум қилди.

Унга кўра, «Қишлоқ шифокори» дастури янада такомиллаштирилади ва 2022 йил 1 майдан бошлаб:

  • олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади;
  • ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади;
  • бундан буён, олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор, клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

«Узоқ қишлоқлар ҳам Ўзбекистон. У ернинг ҳам ҳавосини, суви, газини кўриб келиш керак», — деди президент тиббиёт ходимларига қилган мурожаати давомида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг