UzTest Бухоро филиалидаги ўғрилик ҳолатини тасдиқлади

Бир муддат олдин UzTest Бухоро вилояти ҳудудий филиалида айрим турдаги синов ва ўлчаш ускуналари ўғрилаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази», давлат муассасаси ушбу ҳолатни тасдиқлаб, ҳақиқатан ҳам филиалда қиймати 150 миллион сўмлик «Тормозной стенд» синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газбаллонларни ўлчаш воситалари ўғирланганини билдирди.
«Ҳолат, аслида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Комплаенс назорат бўлими томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган бўлиб, бу ҳақда дарҳол ҳужжатлар 2024-йил ноябр ойида Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилиб, аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади расмий муносабатда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказида (UzTest) 6 млрд сўм маблағни мақсадсиз сарфлаб юборилгани ҳақидаги хабар рад қилиниб, унинг «ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва мутлақо асоссиз» экани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter