Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вертолёт иштирокида тўй кортежи уюштирганларга жарима ёзилди

Вертолёт иштирокида тўй кортежи уюштирганларга жарима ёзилди

Ижтимоий тармоқларда келин-куёв ўтирган вертолёт ортидан автомобиллар кортежи ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Воқеа Оққўрғон туманида содир бўлган. Кортеж йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит берган.

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчиларга нисбатан 129-модда (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг