«Xabar.uz» муҳаррири Турсунали Акбаров йилнинг энг фаол журналисти деб топилди
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан анъанавий «Йилнинг энг фаол журналисти» танловини ўтказди.
Танлов оммавий ахборот воситаларининг барча йўналишлари – телевидение, радио, матбуот, фото ва интернет журналистикаси бўйича ташкил этилди.
«Йилнинг энг фаол журналисти – 2020» республика танлови ғолиблари
- Акбаров Турсунали, «Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали ҳуқуқ ва мурожаатлар бўлими муҳаррири
Мамлакатда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш борасида ислоҳотлар кенг ёритилган материаллари учун.
- Исроилов Отабек, «Машъал» газетаси бош муҳаррири ўринбосари (Тошкент вилояти)
Туманда олиб борилаётган янгиланишлар жараёни, аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ аҳли турмуш даражасини юксалтириш мавзуидаги мақолалари учун.
- Қобулова Дилобар, «Sevimli» телеканалининг «Замон» ахборот дастури бошловчи муҳаррири
«Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида кўзда тутилган чора-тадбирлар ижроси доирасида мамлакатда олиб борилаётган янгиланишлар жараёнига оид кўрсатувлари учун.
- Мирзаахмедов Миразиз, «Ёшлар» ТРК радиоканали муҳаррир-бошловчиси
Ёшларнинг ижодий, интеллектуал салоҳиятини намоён этишга қаратилган «Тайм» интерактив радиолойиҳаси, «Салом аскар», «Саёҳат учун 10 сабаб», «Зериктирмаймиз» кўнгилочар радио лойиҳалари, «Тезкор», «Давр» янгиликлари информацион дастурлари учун.
- Матёқубова Гўзал, «Ҳуррият» газетаси бўлим мудири
Бугунги куннинг ижтимоий, маънавий-маърифий масалалари, мамлакат маданий ҳаётини таҳлилий ёритишга бағишланган, «Ҳар қандай янгилик чоп этишга лойиқдир», «Электрон қиёфа» каби мақолалари учун.
- Мўминова Гулруҳ, «Зарафшон» газетаси муҳбири (Самарқанд вилояти)
Долзарб ижтимоий-маънавий мавзулар, хусусан, «Нохолислик билимсизлик товламачиликдир», «Интернетдаги «юз»ингизга қачон қарагансиз» каби танқидий-таҳлилий материаллари учун.
- Мадияров Ботир, «Фарғона ҳақиқати» газетаси мухбири
Вилоят ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари ҳамда пандемия шароитидаги ижтимоий фаоллиги учун.
- Назиров Дилшодбек, «O‘zbekiston-24» телерадиоканали бош муҳаррири
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва демократик янгиланишлар, жумладан, «Тараққиёт формуласи», «Ислоҳотлар самараси», «Қарама қарши» ток шоулари, «Covid-19: шахсий масъулият ва жавобгарлик» номли илк ҳужжатли фильми каби қатор телелойиҳалари учун.
- Олимова Умида, «Mening yurtim» телеканали «Марказий студия» мухбири
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган танқидий-таҳлилий кўрсатувлари учун.
- Примов Ғулом, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, жаҳонда авж олган коронавирус пандемиясига қарши вилоятда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлардан аҳоли хабардорлигини оширишдаги фаоллиги учун.
- Полетаев Сергей, «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари фотомухбири
Вилоят ҳаётининг турли соҳаларида юз бераётган ўзгаришлар маҳорат билан акс эттирилган фоторепортажлари учун.
- Реймов Конисбай, «Еркин Қарақалпақстан» газетасининг ўз мухбири
Қорақалпоғистон ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар мақсад-вазифалари ва самаралари, юз бераётган воқеа-ҳодисалардан ахолининг хабардорлигини оширишга қаратилган мақолалари учун.
- Саидмаликов Абдуманнон, «Термиз оқшоми» газетаси бош муҳаррири (Сурҳондарё вилояти)
Вилоятдаги муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ислоҳотлар жараёни, миллатлараро дўстлик ва бағрикенгликка бағишланган материаллари учун.
- Сафаров Илёс, «kun.uz» сайти мухбири
Халқ билан мулоқот, одамларнинг орзу интилишлари, эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли нуқсонларга муросасиз, фаол фуқаролик позицияси акс этган материаллари учун.
- Тайпатов Абдужалол, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА бош муҳаррир ўринбосари
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳоли маънавияти масалаларига бағишланган «Андишанинг оти нима ёҳуд маънавият ҳақида айрим мулоҳазалар», «Мен англаган ҳақиқатлар» каби таҳлилий материаллари учун.
- Тешаев Андрей, «Подробно.уз» ахборот портали бош муҳаррири
Республикамизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақидаги материаллари учун.
- Убайдуллаев Нуриддин, «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири ўринбосари
Республикада ҳаётга тадбиқ этилаётган ижтимоий-иқтисодий давлат дастурларининг амалий ифодаси, аҳоли фаровонлигида тутган ўрни ҳақидаги туркум материаллари учун.
- Ўтаганова Нилуфар, Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири
Вилоятда аҳоли саломатлигини сақлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган кўрсатувлари учун.
- Хусанова Сайёра, «Mahalla» телерадиоканали бош муҳаррир ўринбосари
Миллий қадриятларимизни тиклаш ва асраб-авайлаш, маънавиятимизни мустаҳкамлаш масалалари, маданият ва санъат ривожига улкан ҳисса қўшган юртдошларимиз ҳақидаги мақолалари учун.
- Худойқулов Тоштемир, «Ўзбекистон овози» газетаси мухбири
Жойлардаги ижтимоий муаммолар ва фуқароларнинг ҳуқуклари ҳимояси, аҳоли фаоллигини оширишга қаратилган танқидий-таҳлилий материаллари учун.
- Ҳайдарова Дилбар, «Мураббий» газетаси бош муҳаррири (Наманган вилояти)
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар самараларига ва жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлод тарбиясига бағишланган материаллари учун.
- Шамсиева Манзура, «Гулистон» журнали бўлим мухаррири
Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантиришга берилаётган эътибор ва унинг жойлардаги ижросига қаратилган таҳлилий материаллари учун.
- Эгамов Баҳодир, «Қизилтепа тонги» газетаси масъул котиби (Навоий вилояти)
Туман аҳолиси ҳаётининг турли соҳаларини кенг ва таҳлилий ёритиб келаётгани, қишлоқ аҳли фаровонлигини ошириш масалаларига бағишланган мақолалари учун.
- Эсонова Норбодом, Жиззах вилояти телерадиокомпанияси радио гуруҳи катта муҳаррири
Вилоятда ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган эшиттиришлари учун.
- Эшонов Рустамжон, auz.uz интернет нашри масъул муҳаррири (Андижон вилояти)
Вилоятда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнини тезкор ва таҳлилий ёритиб келаётгани учун.
- Ёқубова Муҳаббат, «Oilaviy» телеканали бош муҳаррир ўринбосари
Оилаларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, йигит-қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ҳамда оилада соғлом турмуш тарзини изчил тарғиб қилишга қаратилган «Оила минбари», «Диалог», «Оналик академияси» каби туркум кўрсатувлари учун.
- Қаландарова Маърифат, Хоразм вилоят телерадиокомпанияси катта муҳаррири
Хоразм халқи тарихи, маданияти ва маънавияти мавзуларига бағишланган материаллари ва пандемия шароитидаги фаоллиги учун.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter