Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм МИБда янги бошлиқ иш бошлади

Хоразм МИБда янги бошлиқ иш бошлади

Жуманазар Жуманиёзов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Жуманиёзов 1981 йилда Хоразм вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолияти давомида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар, Хоразм ҳамда Тошкент вилоятлари бошқармаларида инспектор, катта инспектор, бўлим бошлиғи, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Мазкур тайинловга қадар, у Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.

Унга қадар, 2020 йилнинг 17 ноябрь ойидан буён ушбу лавозимда Мухамбетали Бабатаев ишлаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг